Суперлига. «Пахтакор» «Андижон»ни мағлуб этди, «Насаф» Бекободда мағлубиятга учради
Чоршанба, 23 Июн
4821

Суперлигада қолдирилган ўйинлар доирасидаги икки учрашув якунига етди.

«Пахтакор» 6-турнинг қолдирилган ўйинида «Андижон»ни мағлуб этди. Шерзод Темировнинг тошкентликлар сафидаги илк ва ягона голи турнир пешқадамига ғалаба келтирди – 1:0.

Бекободда эса Суперлига 9-турининг қолдирилган баҳси доирасида «Металлург» «Насаф»ни мағлуб этди. Қутибоевнинг сўнгги дақиқалардаги голи мезбонларга ғалаба келтирди – 2:1.

Натижада, «Пахтакор» 10 ўйиндан кейин очколарини 26тага етказиб, 1-ўринда бораётган бўлса, «Андижон» 4 очко билан 13-ўринда қолди. «Металлург» 15 очко билан 5-ўринга кўтарилган бўлса, «Насаф» 14 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Суперлига. 6-турнинг қолдирилган ўйини.
23 июнь (чоршанба)
«Пахтакор» - «Андижон» - 1:0
Ҳакам
: Абдурашид Худойберганов
Гол: Шерзод Темиров, 14.
«Пахтакор»: 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (6.Иброҳимхалил Йўлдошев, 46), 5.Анзур Исмоилов, 15. Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 21.Аброр Исмоилов (19.Шароф Муҳиддинов, 46) , 27.Сардор Собирхўжаев, 8.Азиз Турғунбоев (88.Шаҳзод Азмиддинов, 85), 28.Диёрбек Холматов (42.Аббосбек Файзуллаев, 85), 17.Шерзод Темиров (14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 73), 10. Драган Черан.
«Андижон»: 1.Низомиддин Зиёвуддинов, 4.Усмонали Исмоналиев, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 6.Иброҳим Отахонов (17.Фарҳод Соҳибжонов, 79), 7.Мартин Боаке, 8.Бахтиёр Қосимов, 14.Дониёр Исмоилов (10.Жасур Жалолиддинов, 73), 18.Абдуғани Камолов, 33.Дониёр Абдуманнопов, 49.Пламен Димов, 70.Диёр Раҳимқулов (20.Иззатилло Абдулҳақов, 79).

23 июнь (чоршанба)
9-турнинг қолдирилган ўйини.
«Металлург» - «Насаф» - 2:1
Ҳакам
: Шавкат Насибуллаев (Наманган)
Голлар: Зоҳид Абдуллаев 45+1, Саламат Қутибоев 86 – Шоҳмалик Комилов, 63.
«Металлург»: 12.Александр Лобанов, 8.Саламат Қутибоев, 14.Аброр Тошқўзиев (10.Шаҳзодбек Нурматов, 70), 15.Зоҳид Абдуллаев (11.Иван Нагаев, 70), 21.Камолиддин Тожиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев (4.Одилбек Абдумажидов, 54), 48.Дилшод Раҳматуллаев, 55.Акбар Исматуллаев, 98.Дамир Темиров.
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 8. Дилшод Саитов, 14. Шокир Йўлдошев (20.Суҳроб Нуруллоев, 60), 19. Ҳусайн Норчаев, 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 70. Абубакрризо Турдалиев (50. Шохмалик Комилов, 60), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (6.Муродбек Раҳматов, 60), 92. Умарбек Эшмуродов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар