Суперлига июль ва август ойи тақвими ҳамда Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқич санаси эълон қилинди
Чоршанба, 23 Июн
3007

Суперлиганинг 13-тур ва II давра ўйинлари саналари ишлаб чиқилди, дея хабар бермоқда ПФЛ расмий сайти.

“Бунда ЎзПФЛ Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаши учрашувлари натижасидан келиб чиқиб иш кўрганини қайд этиш лозим. Боиси, бунгача ЎзПФЛ ишлаб чиққан режа миллий жамоа манфаатлари йўлида ўзгартирилди ва жамоа режадагидан 10 кун олдинроқ йиғилди. Оқибатда Суперлиганинг 13-тур учрашувлари ҳамда Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичини июль ойигача ўтказиб олиш имконияти йўққа чиқди.

Июль ойида футбол клублари ёзги танаффусга чиқади. Қолаверса, айни чилла вақтида футбол учрашувларини ташкил этиш спортчилар саломатлигига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ стадионлар прожекторларини талаб даражасига келтириш ва шу йўл орқали учрашувларни кечки салқинда ўтказиш юзасидан қатор ишларни амалга оширмоқда. 

Афсуски, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашидаги иштирокини давом эттирмайдиган бўлди. Шунингдек, ЎФА сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида мавжуд бўлган ФИФА кунлари учун ўз режасини тақдим этиб улгурмади. ОФК кубогида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган “Насаф” иштирокидаги эҳтимолий учрашувларнинг саналари аниқ бўлса-да, ўйинларнинг қайси мамлакатда ўтиши масаласи тўлиқ очиқланмаган. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ навбатдаги ишчи режани тақдим этади. 

Суперлига клублари 4 июль куни якунига етадиган 12-тур учрашуви ва 9 июль куни 8-турдан ўрин олган “Насаф” – “Машъал” қодирилган баҳсидан сўнг танаффусга чиқади. Кубокни ҳам қўшиб ҳисобласа, ўтган вақт давомида клублар ўтган йилгидан фарқли ўлароқ танаффусга қадар 15 та учрашув ўтказишга улгурди. Танаффус 30 июль санасига қадар давом этади ва шу санадан эътиборан клублар 13-турда старт олади. II давра учрашувлари бунга уланиб кетади.    

Қуйидаги ҳавола орқали сиз II давра режаси билан танишиб олиш имкониятига эгасиз. Бунда ўйинлар саналари ишчи режага киритилган ва ФИФА кунлари инобатга олинган, ҳатто учрашувлар саналари ҳам аниқ бўлиб улгурган. Бироқ ЎФА ФИФА кунлари борасидаги режалари ва ОФК клубларнинг иккинчи рақамли қитъа мусобақасидаги режаларига тўла ойдинлик киритмагунича, биз фақатгина август ойидаги учрашувлар санасини тўлиқ эълон қиламиз”, - дейилади ПФЛ хабарида.

Маълумот учун, бизда ёзги трансфер ойнаси 5 июль куни очилади ва 31 июль санасига қадар давом этади. Пандемия билан боғлиқ ҳолат ёки ЎзПФЛга алоқаси бўлмаган бошқа сабаблар билан учрашувлар саналарига ўзгартириш киритилиши мумкин. 

Суперлига. 13-тур

30 июль, жума

ЛОКОМОТИВ – НАСАФ

МАШЪАЛ – СУРХОН 

31 июль, шанба

АНДИЖОН – ТУРОН

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР

СЎҒДИЁНА – ОКМК 

1 август, якшанба 

ҚЎҚОН-1912 – НАВБАҲОР

МЕТАЛЛУРГ – ҚИЗИЛҚУМ

14-тур

6 август, жума

ПАХТАКОР — НАСАФ 

МАШЪАЛ — БУНЁДКОР 

7 август, шанба

ЛОКОМОТИВ — ОКМК 

МЕТАЛЛУРГ — СУРХОН 

АНДИЖОН — ҚИЗИЛҚУМ 

8 август, якшанба  

СЎҒДИЁНА — НАВБАҲОР

ҚЎҚОН-1912 — ТУРОН

15-тур

13 август, жума

МАШЪАЛ — ПАХТАКОР 

СУРХОН — АНДИЖОН

14 август, шанба

ТУРОН — СЎҒДИЁНА 

БУНЁДКОР — МЕТАЛЛУРГ 

ҚИЗИЛҚУМ — ҚЎҚОН-1912

15 август, якшанба 

ОКМК — НАСАФ 

НАВБАҲОР — ЛОКОМОТИВ

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал

18 август, чоршанба

СУРХОН — МАШЪАЛ 

ШЎРТАН — ҚИЗИЛҚУМ 

ДИНАМО — ОЛИМПИК

19 август, пайшанба

НАСАФ — МЕТАЛЛУРГ 

ПАХТАКОР — ТУРОН 

ОКМК — НЕФТЧИ 

20 август, жума 

БУНЁДКОР — НАВБАҲОР

СЎҒДИЁНА — ЛОКОМОТИВ

16-тур

25 август, чоршанба

ҚЎҚОН-1912 — СУРХОН 

СЎҒДИЁНА — ҚИЗИЛҚУМ 

МЕТАЛЛУРГ — МАШЪАЛ 

26 август, пайшанба

АНДИЖОН — БУНЁДКОР 

ПАХТАКОР — ОКМК 

27 август, жума 

ЛОКОМОТИВ — ТУРОН 

29 август, якшанба  

НАСАФ — НАВБАҲОР.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар