«Қосимов келишига ишонмайман». ПФЛ раҳбари Миржалолни миллий жамоага қайтаришдан тийилиш ҳақида
Чоршанба, 23 Июн
11896

ПФЛ бош директор Диёр Имомхўжаев «FutbolTV» каналининг «Офсайд» кўрсатувида Миржалол Қосимовни миллий жамоага қайтарилиши ҳақидаги гап-сўзлар борасида фикрини билдирди.

«Миржалол Қосимовнинг миллий жамоага келишига ишонмайман. Қосимов ўз йўналишида ишлаётган, катта натижаларга эришмаган ОКМК клубини секин-аста кўтараётган мутахассис. Миллий жамоада унга икки марта имконият берилган, қийин паллада қўлидан келганча ёрдам берган. Миржалол Қосимов ёнини оласан деб кўпчилик айтади, буни тан оламан, бекитмоқчи ҳам эмасман. Чунки ўша Эронга мағлубиятга учралгандан кейин битта ўйин кам бўлган пайтда жамоани олиб, якунда Жанубий Корея билан бир хил очко тўплай олганди. ЖЧга энг яқин келганимиз ўша давр эди. 

Аммо ҳар доим қийин паллада бўлганимизда Қосимовни чақириш фикридан йироқман. Унинг ҳам ўзини режалари бор. Қутқарувчи ролини беришдан олдин унинг ҳам фикрини олиш керак. Айтмоқчиманки, миллий жамоага ҳар сафар бир кишини олиб келишдан тийилиш керак. Билишимча, Темур Кападзе варианти ҳам чиқди, у ҳали Про лицензиясини олиши керак. Умуман олганда, буёғига етти ўлчаб бир кесиш керак», - дейди ПФЛ бош директори.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар