O'zbek Ўзбекча
ОЧЛ 1/8 финал ўйинлари мезбони ва санаси эълон қилинди. «Истиқлол» Эрон клубини Душанбеда қабул қилади
Чоршанба, 23 Июн
3314

ОФК Осиё чемпионлар лигаси «Ғарб» минтақаси нимчоракфинал учрашувлари мезбони ва санасини эълон қилди.

Унга кўра, 1/8 финалга йўлланма олган жамоалардан Тожикистоннинг «Истиқлол» ва Эроннинг «Персеполис» жамоалари ўртасидаги учрашув Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Бир ўйиндан иборат плей-офф учрашуви 14 сентябрь куни бўлиб ўтади. 

Бирлашган Араб Амирликларининг «Шарджа» ва «Ал-Ваҳда» клублари ўртасидаги ўйин эса БААнинг ўзида ўтказилади.

1/8 финалнинг қолган икки жуфтлигида рўбарў келадиган Эрон ва Саудия Арабистони клублари ўртасидаги ўзаро учрашувлар мамлакатлар ўртасидаги сиёсий зиддият туфайли нейтрал майдонда ўтказилиши эълон қилинган. «Истиқлол» (Эрон) - «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони) ҳамда «Ан-Насср» (Саудия Арабистони) - «Трактор» (Эрон) ўйинлари ўтадиган нейтрал стадион тез орада маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи якунларига кўра, Олмалиқнинг ОКМК клуби «А» гуруҳида «Истиқлол» ва «Ал-Ҳилол»дан ортда қолиб 1/8 финалга чиқа олмаган бўлса, «Пахтакор» «B» гуруҳида «Трактор» ва «Шаржа»дан ортда қолиб, плей-оффга йўлланма олмаган эди. 

ОЧЛ. «Ғарб» минтақаси. 1/8 финал.
13 сентябрь (душанба)
«Истиқлол» (Эрон) - «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони)
«Шаржа» (БАА) - «Ал-Ваҳда» (БАА)

14 сентябрь (сешанба)
«Истиқлол» (Тожикистон) - «Персеполис» (Эрон)
«Ан-Насср» (Саудия Арабистони) - «Трактор» (Эрон).

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ «Шарқ» минтақаси гуруҳ босқич ўйинлари энди бошланмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар