O'zbek Ўзбекча
Модрич: «Шундай ўйнасак, барча жамоа учун хавфлимиз»
Чоршанба, 23 Июн
1237

Хорватия миллий жамоаси сардори Лука Модрич Евро-2020 3-туридан ўрин олган Шотландияга (3:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Хурсандмиз, чунки ажойиб ўйин ўтказдик ва кейинги босқичга йўл олдик. Дастлабки икки ўйиндаги ҳаракатларимиз бизни қониқтирмади ва яхшироқ ўйнашимиз мумкинлигини билардик. Бугунгидек ўйнаганимизда, барча жамоага хавфли бўламиз. 

Ушбу гол мен учун жуда катта аҳамиятга эга. Голим ёрдам берганидан мамнунман, лекин, энг муҳими, жамоа ғалаба қозонди», — дея Модричнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар