O'zbek Ўзбекча
Кевин-Принс Боатенг Бундеслигага қайтди
Чоршанба, 23 Июн
2541

Кевин-Принс Боатенг «Ҳерта» клубига қайтди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.Ўтган мавсумни Италиянинг «Монца» клубида ўтказган Кевин-Принс Боатенг янги мавсумни ижара асосида «Ҳерта»да ўтказади. 34 ёшли яримҳимоячи клуб билан бир йиллик шартнома имзолаган.

Германия ва Гана фуқароси саналмиш Боатенг ўтган мавсум «Монца» сафида 25 ўйинда 5та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Маълумот учун, Кевин-Принс 2005 йилда фаолиятини айнан «Ҳерта» сафида бошлаб, шундан сўнг «Тоттенҳэм», «Боруссия Д», «Милан», «Барселона», «Бешиктош» сингари бир қатор клублар шарафини ҳимоя қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар