O'zbek Ўзбекча
Евро-2020. «D» гуруҳидан учта жамоа кейинги босқичга чиқди
Чоршанба, 23 Июн
22520
Фото: Getty Images

Европа чемпионатида плей-оффга чиққан яна уч жамоа номи маълум бўлди. «D» гуруҳида Англия ўз майдонида Чехияни мағлуб этиб, гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга чиқди. Шотландияни 3:1 ҳисобида енгган Хорватия иккинчи ўрин билан, Чехия эса учинчи ўрин билан плей-оффга чиқди. Ҳар икки жамоа 4 очко тўплади. Шотландия эса 1 очко билан гуруҳда қолиб кетди.

«D» гуруҳи вакиллари плей-оффда «F» гуруҳи вакиллари билан тўқнаш келади. Бу гуруҳ ўйинлари эртага ўтказилади ва ҳозирда жамоаларнинг барчасида имконият бор.

Евро-2020
3-й тур, «D» гуруҳи

Чехия – Англия 0:1
Гол: Стерлинг (12).
Чехия: Вацлик, Цоуфал, Челюстка, Калас, Боржил, Соучек, Голеш (Выдра, 84), Масопуст (Гложек, 64), Дарида (Крал, 64), Янкто (Шевчик, 46), Шик (Пекхарт, 75).
Англия: Пикфорд, Магуайр, Уокер, Шоу, Стоунз (Мингз, 79), Райс (Хендерсон, 46), Филлипс, Грилиш (Беллингем, 68), Сака (Санчо, 84), Стерлинг (Рэшфорд, 67), Кейн.

Хорватия – Шотландия 3:1
Голлар:
Влашич (17), Модрич (62), Перишич (77) – Макгрегор (42).
Хорватия: Ливакович, Вида, Юранович, Ловрен, Гвардиол (Баришич, 71), Перишич (Ребич, 81), Модрич, Брозович, Влашич (Иванушец, 76), Ковачич, Петкович (Крамарич, 70).
Шотландия: Маршалл, Робертсон, Хэнли (Маккенна, 33), Тирни, О’Доннелл (Паттерсон, 84), Макгрегор, Мактомини, Армстронг (Фрэйзер, 70), Макгинн, Адамс (Нисбет, 84), Дайкс.

Ўхшаш янгиликлар