O'zbek Ўзбекча
«МЮ» ва «Реал» ўзаро футболчи алмашмоқчи
Сешанба, 22 Июн
9306

«Реал» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ёзги трансфер ойнасида ўзаро футболчи алмашишлари мумкин, дея хабар бермоқда Marca.

Англия клуби мадридликлар ҳимоячиси Рафаэль Варанни ўз сафига қўшиб олмоқчи ва унинг ўрнига Поль Погбани «Реал»га қўйиб юборишга қарши эмас. «МЮ» Погбани кейинги мавсум якунида эркин агент сифатида қўйиб юбориши мумкин, Вараннинг ҳам Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади. Шу боис томонлар Евро-2020дан кейин футболчиларини ўзаро алмашиш имкониятини кўриб чиқмоқчи.

Қайд этилишича, франциялик футболчиларнинг ўзи ҳам – Варан «МЮ»га, Погба эса «Реал»га ўтишни истамоқда.

Аввалроқ, Мадрид клуби Варанни ёзги трансфер ойнасида 60 миллион еврога сотишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар