«Манчестер Сити» Кейнни яна бир йил кутишга тайёр
Сешанба, 22 Июн
5235

«Манчестер Сити» клуби раҳбарияти «Тоттенҳэм» форварди Ҳарри Кейн трансферини ёзда амалга ошира олмаса, яна бир йил кутишга тайёр, дея хабар бермоқда ESPN.

Манбанинг ёзишича, Манчестер клуби Кейнни ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиш жуда қийин бўлишини тушуниб турибди. Чунки Лондон клуби президенти Дэниел Леви Ҳаррини ҳар қанақасига яна бир йил клубда олиб қолмоқчи. Шу боис «шаҳарликлар» Кейнни яна бир мавсум кутишга рози. Футболчининг ўзи эса Евро-2020дан кейин аниқ бир қарорга келмоқчи.

Маълумот учун, Кейн АПЛ якунланган мавсумида 35 ўйинда 23та гол ва 14та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар