Лотар Маттеус: «Ҳаверц менга Зиданни эслатмоқда»
Сешанба, 22 Июн
63411

Германия миллий жамоасининг собиқ сардори Лотар Маттеус немис жамоаси яримҳимоячиси Кай Ҳаверцнинг ўйинларини юқори баҳолади.

«Маҳорат даражаси, техникаси, ўйинни кўриш қобилияти ва эпизодни баҳолаши жиҳатидан уни Зидан билан таққослаган бўлардим. 

Тўпни эгаллагунча Зидан тезкор ўйинчи сифатида кўринмасди. Худди шуни Ҳаверц ҳақида ҳам айтиш мумкин. 

Ҳаверц тўғри йўлдан бормоқда, аммо у чўққига чиқа оладими ёки шунчаки яхши футболчи бўлиб қоладими, буни вақт кўрсатади», — дея Маттеуснинг сўзларини келтиради Yahoo Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар