«Абрамов баҳона қилмасин. Одил Аҳмедов ҳимояда ўйнайман деганига ишонмайман». Диёр Имомхўжаев Саудия Арабистонидан учралган мағлубият ҳақида
Сешанба, 22 Июн
21270

ПФЛ бош директор Диёр Имомхўжаев «FutbolTV» каналининг «Офсайд» кўрсатувида меҳмон бўлиб, бош мураббий Вадим Абрамов ва Саудия Арабистонидан учралган мағлубият ҳақида фикрини билдирди.

«Вадим Абрамовда миллий жамоамизни Саудия Арабистонига қарши ўйинга тайёрлаш учун бир йил вақт бор эди. У ўйинни Саудияга кўчиришди, марказлаштирилган бўлди, деб баҳона қилмасин. Биз Саудия Арабистонини Тошкентда қабул қилиб бўлган эдик, бор йўғи битта ўйин – Сингапурга қарши баҳс сафарга кўчди. Яман билан ҳам Баҳрайн ёки Кувайтда ўйнашимиз мумкин эди. Саудия билан ўйинга эса бир йил тайёрланди. Дубайга борди, Галиулинни ўйинини бориб кўриш учун 6-7 минг доллар сафрлади, айланди. Энг муҳим ўйинга бир кун қолганда «Мен ҳимояда ўйнамоқчиман дебди кимдир, майли ўйнай қол» дебди у. Кулгули-да бу! Одил Аҳмедов шундай деганига шахсан мен ишонмайман.

Тўғриси, ўша куни фақат Одил Аҳмедовга ачиндим. У сардор сифатида миллий жамоамиз муваффақиятларига ҳисса қўшган. Ўша куни шунақа вазият юзага келганидан кейин у ҳам фаолиятини тугатди», - дейди Диёр Имомхўжаев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар