O'zbek Ўзбекча
Моуриньо Рамосни «Рома»да кўрмоқчи
Якшанба, 20 Июн
41778

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо Серхио Рамосни жамоада кўришни истамоқда.

Calciomercato манбаси маълумотига кўра, мутахассис футболчи билан гаплашган ва у римликлар сафига ўтишига умид қилмоқда. Футболчининг ўзи келажаги бўйича бир қарорга кела олмаяпти. Хабарларгакўра, «Манчестер Сити» ҳам испаниялик ҳимоячи билан боғлиқ вазиятни қизиқиб кузатмоқда.

Бундан аввалроқ Рамос янги жамоасида йилига 10-12 миллион евро олишни истаётгани, бундан ташқари, бонус сифатида 20 миллион сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Унга асосий даъвогар «ПСЖ» клуби бўлиб турибди, шунингдек, «Милан» клуби билан музокаралар давом этмоқда.

16 июнь куни Мадрид клуби расмий сайтида 35 ёшли футболчи кетаётгани хабар қилинганди. 2020/21 йилги мавсумда Рамос жароҳат туфайли «қайморанглилар» жамоасининг барча ўйинларида иштирок эта олмади, у жами 21 ўйинда 4 гол уриб, 1 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар