Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Евро-2020 2-туридан ўрин олган Польшага (1:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Ўйинни иложи борича тезроқ кўриб чиқишни ва барчасини таҳлил қилишни хоҳлайман. Рақибдан устунлик қилгандирмиз, аммо бу ғалаба учун етарли эмас.
Менга Польша ёқди. Улар кўп имкониятлар яратишга муваффақ бўлишди. Ғалаба учун жуда кўп ҳаракат қилдик, аммо яққол вазиятлар яратмадик. Афсуски, пенальтидан фойдалана олмадик.
Кўпроқ устунликни кутган эдим, аммо бунга эриша олмадик. Сўнгги турда ғалаба қозонсак, бугунги дуранг ҳам етарли бўлиши мумкин. Шунда 1-ўринда бўлишимиз ҳам мумкин. Ҳеч ким осон бўлади деб айтмаганди», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради AS.