Лёв: «Франция билан ўйиндан кейин голли вазиятлар яратиш борасида ишладик»
Якшанба, 20 Июн
1171

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Евро-2020 2-туридан ўрин олган Португалияга (4:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Умуман олганда, жуда яхши ўйин бўлди — жуда тўғри муносабат, жанговар руҳ. Ғалабага ҳақли эдик. Юқори даражада ўйнаб, жуда кўп имкониятлар яратдик.

Ажойиб иш. Ўйин бошиданоқ рақиб томонида эдик, ҳаракатларимизда тезлик бор эди. Режамиз иш берди. Франция билан ўйиндагидан яхшироқ ҳаракат қилдик. Ўша баҳсдан кейин мувозанатни топдик ва голли вазиятлар яратиш учун нимани яхшилашимиз кераклигини билдик», — дея Лёвнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар