O'zbek Ўзбекча
Италия қаторасига 30 ўйинда мағлуб бўлмай, 82 йил аввалги рекордини такрорлади 
Якшанба, 20 Июн
4185

Италия миллий жамоаси Евро-2020 3-турида Уэльсдан (1:0) устун келди. 

Роберто Манчини жамоаси мағлубиятсиз сериясини 30та ўйинга етказди ва «мовий гвардия» рекордини такрорлади. 

Рекорд Витторио Поццо бошқарувидаги Италия томонидан ўрнатилганди — миллий жамоа 1935 йилдан 1939 йилгача кетма-кет 30та баҳсда мағлубият нималигини билмаган.

Италия 1/8 финалда 26 июнь куни С гуруҳида 2-ўринни қўлга киритиши мумкин бўлган — Украина ёки Австрияга қарши тўқнаш келади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар