O'zbek Ўзбекча
Испания миллий жамоасининг собиқ устози «Гранада» бош мураббийига айланди
Шанба, 19 Июн
3183

Роберто Морено «Гранада» бош мураббийига айланди. 

43 ёшли мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзоланди.  

Морено узоқ вақт давомида Луис Энрикенинг ёрдамчиси сифатида «Рома», «Сельта» ва «Барселона» клубларида ишлаган. 

Энрике оилавий муаммолар туфайли Испания миллий жамоасини тарк этгач, Морено «қизил фурия»ни бошқарган ва жамоани Евро-2020га олиб чиққан. Сўнг Луис яна ўз ўрнига қайтган.

Морено Испаниядан кейин «Монако»да ишлади. У 2020 йил ёзидан бери ишсиз эди.

«Гранада» ўтган мавсумда Ла Лигада 9-ўринни эгаллади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар