«Реал» Рамос билан хайрлашув ролиги тайёрлади
Пайшанба, 17 Июн
12135

«Реал» ҳимоячи Серхио Рамос билан хайрлашув ролигини эълон қилди. Видеода ушбу футболчининг испан клубидаги фаолиятининг энг ёрқин лаҳзалари акс этган.

«Раҳмат, Серхио», — дейилади клубнинг Twitter ида.

16 июнь куни «Реал» расмий сайти Рамос кетаётгани ҳақида эълон қилганди.

35 ёшли испаниялик клубда 2005 йилдан буён тўп суриб келаётганди, унинг амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигача тузилганди ва томонлар янги шартнома бўйича келиша олишмади. Мадридликлар сафида ушбу ҳимоячи беш бор Испания чемпиони, тўрт мартадан ЕЧЛ ғолиби, Испания Суперкубоги соҳиби ҳамда клублар ўртасидаги чемпионат ғолиби бўлган, шунингдек, икки марта миллий Кубокни ва уч марта УЕФА Суперкубогини боши узра кўтарган.

2020/21 йилги мавсумда Рамос «Реал» учун 21 ўйин ўтказган, у 4 гол уриб, 1 голга узатма берганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар