Куман: «Депайнинг «Барселона»га ўтиши деярли ҳал бўлди»
Пайшанба, 17 Июн
4878

«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман «Лион» ҳужумчиси Мемфис Депайнинг каталонияликлар сафига ўтиши деярли ҳал бўлганини айтди. 

«Депай ҳали «Барселона»га ўтмади, аммо келишув ҳал бўлиши арафасида. У билан январь ойида шартнома имзоламоқчи эдим. Аммо ҳозир бўлса ҳам, яхши. Биргаликда нима қила олишимизни биламиз», — дея Куманнинг сўзларини келтиради Voetball International.

Аввалроқ нидерландиялик футболчининг трансфери ушбу ҳафтада ҳал бўлиши хабар қилинганди. Ҳужумчи «Барса» билан 3 йиллик шартнома тузиши кутилмоқда.

Депайнинг «Лион» билан шартномаси 30 июнда якунига етади. У ўтган мавсумда Лига 1да 36та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол урди ва 10та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар