O'zbek Ўзбекча
Энрике: «Испания хавфли вазиятлар яратишга ҳаракат қилди, аммо майдон яхши ҳолатда эмасди»
Сешанба, 15 Июн
744

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Евро-2020 1-туридан ўрин олган Швецияга (0:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Рақиб узоқдан бериладиган зарбаларга таяниб, ҳимоявий ўйнашга қарор қилди. Уларда ҳатто ғалаба қозониш имконияти ҳам бўлди. Аммо якунда дуранг. 

Мухлислар ва футболчилар учун афсусдаман. Ғалабани мухлисларга бағишламоқчи эдик. 

Хавфли вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик, аммо майдон яхши ҳолатда эмасди. Футболчилар ҳам бундан шикоят қилишди.

Мората — ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам яхши ишлайдиган ажойиб футболчи. У вазиятни тўғрилай олади (ўйинда яққол имкониятлардан фойдалана олмади)», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар