Манба: Доннарумма «ПСЖ» билан 5 йиллик шартнома имзолади
Душанба, 14 Июн
1241

«Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Франциянинг «ПСЖ» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда инсайдер ва журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, Париж клуби 22 ёшли италиялик голкипер билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган. Доннарумма 16 июнь кунги Швейцарияга қарши ўйиндан кейин клуби сафида кўрикдан ўтиши режалаштирилган. У жамоада Кейлор Навас билан рақобатлашиши кутилмоқда. Жанлуижининг Франциядаги маоши йилига 12 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинганди.

Маълумот учун, 22 ёшли посбон 2020/21 йилги мавсумда «Милан» сафида 48 ўйинда майдонга тушиб, улардан 15тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаган. Унинг миланликлар билан шартномаси расман 30 июнь куни ниҳоясига етади.

Аввалроқ, Доннаруммага «Барселона» ва «Ювентус» клублари қизиқиш билдирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар