Дания миллий жамоаси бош мураббийи Каспер Юлманд Финляндияга (0:1) қарши баҳснинг 63-дақиқасида сардор Симон Кьерни алмаштирганига изоҳ берди.
Ўйин 43-дақиқада данияликлар яримҳимоячиси Кристиан Эриксен ҳушини йўқотгани сабабли тўхтатилди. Кьер унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда давом этди.
«Симон чуқур шокда эди. У ўйинни давом эттира олишига шубҳа қилди. Ҳаракат қилди, лекин охиригача ўйнай олмади. Бу тушунарли.
Ўзим ҳам ўйинни қандай тугатишни тасаввур қилолмадим. Симон ва Кристиан — ҳақиқий дўстлар», — дея Юлманднинг сўзларини келтиради Bold.