O'zbek Ўзбекча
Жиру Мбаппега интервьюсидаги гапларини изоҳлаб берди, аммо Килианнинг кайфияти ўзгармади
Жума, 11 Июн
14272

Франция миллий жамоаси ҳужумчилари Олиьве Жиру ва Килиан Мбаппе ўртасидаги зиддиятли вазият ҳали ҳам ҳал қилинмади. 

RMC Sport'нинг хабарига кўра, жамоадошининг Болгарияга (3:0) қарши ўйиндан кейинги сўзларидан жаҳли чиққан Мбаппе кун бўйи норози кайфиятда юрган. 

Жиру «ПСЖ» футболчиси билан суҳбатлашди ва унга журналистнинг провакацион саволлари туфайли нотўғри фикр билдирганини тушунтирди. У Килианнинг ҳаракатларини назарда тутмаганини, ҳимоячи Бенжамин Павар ва яримҳимоячи Нголо Канте иштирокидаги вазиятларни кўзда тутганига ойдинлик киритди. 

Таъкидланишича, Мбаппе диалогдан кейин ҳам ўзини норози ҳолда тутишни давом эттирган. 

Бош мураббий Дидье Дешам иккала футболчи ва бутун жамоа билан вазиятни муҳокама қилди, аммо самарага эришилмади. Мбаппенинг кайфиятига Жиру уни қучоқлаб қўйгани ва машғулотларда пас бергани ҳам таъсир қилмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар