Ҳожимат Эркинов миллий жамоа лагерини тарк этди
Жума, 11 Июн
5123

Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси Ҳожимат Эркинов Саудиядаги бош жамоа лагерини тарк этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Эркинов Сингапурга қарши ўйинда (5:0) тиззасидан жароҳат олгани сабаб Тошкентга қайтишга мажбур бўлган. Ўзбекистонга қайтган футболчи қўшимча текширувдан ўтиб, тиббий назоратда бўлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоасининг Сингапурга қарши ўтган ўйинида 4 футболчи жароҳат олганди. Одил Аҳмедов ва Ислом Қобилов енгил жароҳат олган бўлса, Ҳожимат Эркинов ҳамда Ҳусниддин Алиқулов тиззасидан лат еган. Алиқулов Саудияга қарши ўйинда сафга қайтиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар