O'zbek Ўзбекча
Жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчилари рейтинги эълон қилинди. Мбаппе, Ҳоланд, Кейн – учликда 
Пайшанба, 10 Июн
9037

«ПСЖ» ва Франция миллий жамоаси форварди Килиан Мбаппе Transfermarkt томонидан жаҳоннинг энг қимматбаҳо ўйинчиси деб топилди.

Франциялик форварднинг трансфери қиймати 160 миллион еврога баҳоланган. Иккинчи ўриндан «Боруссия» Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд жой олган. Норвегиялик голеадорнинг баҳоси 20 миллион еврога ошган. Учликдан 120 миллион евро нарх билан Ҳарри Кейн жой олган.

Рўйхатда «Барселона» форварди Лионель Месси 80 миллион еврога (17-22-ўрин) баҳоланган бўлса, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансфер қиймати 45 миллион еврога (95-115-ўрин) баҳоланган.

Жаҳоннинг энг қимматбаҳо ўйинчилари рейтинги (Transfermarkt):
1. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 160 миллион евро
2. Эрлинг Ҳоланд («Боруссия» Дортмунд) – 130
3. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») – 120
4-8. Жейдон Санчо («Боруссия» Дортмунд) – 100
4-8. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 100
4-8. Ромелу Лукаку («Интер») – 100
4-8. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») – 100
4-8. Неймар («ПСЖ») – 100
9-13. Френки де Йонг («Барселона») – 90
9-13. Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») – 90
9-13. Йозуа Киммих («Бавария») – 90
 9-13. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») – 90
9-13. Ян Облак («Атлетико») – 90.

Ўхшаш янгиликлар