O'zbek Ўзбекча
УЕФА Украина миллий жамоаси либосидаги шиор олиб ташланишини талаб қилди
Пайшанба, 10 Июн
6744

УЕФАнинг фикрича, либосдаги "Слава Украине!" шиори сиёсий эмас. Аммо "Героям слава!" шиори олиб ташланиши шарт, чунки у биринчи шиор билан биргаликда сиёсий тус касб этади.

УЕФА футбол бўйича Украина миллий жамоасининг Евро-2020 мусобақаси учун мўлжалланган либосидан "Героям слава!" ёзуви олиб ташланишини талаб қилди.  

Қайд этилишича, либосдаги Украина харитаси ташкилот қоидаларига зид эмас, чунки БМТ ушбу давлатнинг мазкур чегараларини тан олади.

"Слава Украине!" шиори ҳам сиёсий эмас.

Аммо "Героям слава!" шиори олиб ташланиши шарт, чунки у биринчи шиор билан биргаликда сиёсий тус касб этади.

Аввалроқ Россиядагилар Украина миллий жамоасининг либосидаги ёзувлар сиёсий шиор эканлигидан норозилик билдирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар