O'zbek Ўзбекча
«ПСЖ» Вейналдум трансферини эълон қилди
Пайшанба, 10 Июн
6003

«ПСЖ» клуби «Ливерпуль»ни тарк этган Жоржиньо Вейналдум билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

30 ёшли нидерландиялик яримҳимоячи Франция клуби билан 2024 йилга қадар келишув имзолаган. 

Аввалроқ, Вейналдумнинг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган, кўп ўтмай «ПСЖ» футболчига йиллик 10 миллион евро маош таклиф этгани ва нидерландиялик футболчи Каталония эмас, Париж клуби таклифини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Вейналдум бунгача «Фейеноорд», «ПСВ», «Ньюкасл» клублари шарафини ҳимоя қилиб, 2016 йилда «Ливерпуль» сафига қўшилганди. Жоржиньо АПЛ жорий мавсумида 38 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар