O'zbek Ўзбекча
«МЮ» Санчо билан 2026 йилга қадар келишувга эришди 
Пайшанба, 10 Июн
7679

Дортмунднинг «Боруссия» клуби футболчиси Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин турибди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Манчестер клуби 21 ёшли ўйинчи билан шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. Келишув 2026 йилга қадар имзоланиши кутилмоқда.

Bild нашри журналисти Кристиан Фалькнинг ёзишича, «МЮ» «Боруссия» билан музокарани бошлаган. Қайд этилишича, немис клуби англиялик ҳужумкор яримҳимоячи учун 95 миллион евро сўрамоқда.

Маълумот учун, Санчо Бундеслига якунланган мавсумида 26 ўйинда 8та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар