O'zbek Ўзбекча
Мбаппе Франция — Болгария ўйинидан кейин Жирунинг айтган сўзларидан норози бўлди
Пайшанба, 10 Июн
21705

Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Болгарияга (3:0) қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг жамоадоши Оливье Жирунинг айтган сўзларидан норози бўлди. Бу ҳақда Get French Football News «твиттер»даги расмий саҳифасида хабар берди. 

Жиру интервьюсида шундай деганди: «Мен бу ўйинда бироз четга чиқиб қолдим. Баъзида шунчаки югуриб юрдим ва менга пас йўқ эди. Павар ва Бен-Йеддернинг иккита яхши узатмаси эвазига голлар урдим. Самаралироқ ҳаракат қилганимизда, кўпроқ гол уришимиз мумкин эди». 

Бу сўзлар Мбаппега шунчалик қаттиқ тегдики, у бу масалада ўз фикрини билдириш учун матбуот анжуманида қатнашишни хоҳламоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар