O'zbek Ўзбекча
Англиядан Финландиягача. Евро-2020нинг энг қимматбаҳо ва арзон жамоалари қайси?
Пайшанба, 10 Июн
10871

Евро-2020нинг 24та иштирокчи миллий жамоалари якуний таркибларини эълон қилингач, «Transfermarkt» портали турнирнинг энг қимматбаҳо ва энг арзон таркибга эга жамоаларини маълум қилди.

Унга кўра, мусобақадаги энг қимматбаҳо таркиб Англия миллий жамоаси футболчилари саналишади. Ўртача 25,3 ёшга эга инглизлар таркибининг умумий нархи 1,27 миллиард еврога баҳоланиб, ўртача нарх эса 49,96 миллион еврони ташкил этган. Ҳужумчи Ҳарри Кейн - «уч шерлар» таркибидаги энг қимматбаҳо ўйинчи саналади – 120 миллион евро.

Амалдаги жаҳон чемпиони, Европанинг вице-чемпиони Франция эса бу борада 3-ўриндан жой олган. Евро-2020нинг энг қиммат футболчиси 160 миллион еврога баҳоланган Килиан Мбаппе ҳам айнан французлар таркибида.

Йоаҳим Лёв бошқарувидаги Германия миллий жамоаси учликдан жой олган. Немислар таркибидаги энг қиммат ўйинчи - «Бавария» футболчиси Жошуа Киммих саналади.

Ёши катта футболчилар нисбатан кўпроқ бўлган Венгрия, Шимолий Македония ва Финландия миллий жамоалари эса таркибнинг баҳоси бўйича сўнгги уч ўринни эгаллашган.

Евро-2020нинг барча миллий жамоалари таркиби трансфер баҳоси:

1. Англия миллий жамоаси

Таркибнинг умумий баҳоси: 1,27 миллиард евро

Энг қимматбаҳо ўйинчиси: Ҳарри Кейн (Тоттенҳэм) – 120 млн. евро

Ўртача нарх: 48,96 миллион евро

Таркибнинг ўртача ёши: 25,3

2. Франция миллий жамоаси

Таркибнинг умумий баҳоси: 1,03 миллиард евро

Энг қимматбаҳо ўйинчиси: Килиан Мбаппе (ПСЖ) – 160 млн. евро

Ўртача нарх: 39,54 миллион евро

Таркибнинг ўртача ёши: 27,9

3. Германия миллий жамоаси

Таркибнинг умумий баҳоси: 936,5 миллион евро

Энг қимматбаҳо ўйинчиси: Жошуа Киммих (Бавария) – 90 млн. евро

Ўртача нарх: 36,02 миллион евро

Таркибнинг ўртача ёши: 27,6

4. Испания миллий жамоаси

Таркибнинг умумий баҳоси: 915 миллион евро

Энг қимматбаҳо ўйинчиси: Маркос Льоренте (Атлетико) – 80 млн. евро

Ўртача нарх: 38,13 миллион евро

Таркибнинг ўртача ёши: 26,5

5. Португалия миллий жамоаси

Таркибнинг умумий баҳоси: 872 миллион евро

Энг қимматбаҳо ўйинчиси: Бруну Фернандеш (МЮ) – 90 млн. евро

Ўртача нарх: 33,56 миллион евро

Таркибнинг ўртача ёши: 27,9

6. Италия миллий жамоаси

Таркибнинг умумий баҳоси: 764 миллион евро

Энг қимматбаҳо ўйинчиси: Никола Барела (Интер) – 65 млн. евро

Ўртача нарх: 29,38 миллион евро

Таркибнинг ўртача ёши: 27,8

7. Бельгия миллий жамоаси

Таркибнинг умумий баҳоси: 669 миллион евро

Энг қимматбаҳо ўйинчиси: Лукаку (Интер)/Де Брюйне (Ман.Сити) – 100 млн. евро

Ўртача нарх: 25,75 миллион евро

Таркибнинг ўртача ёши: 29,2

8. Нидерландия миллий жамоаси

Таркибнинг умумий баҳоси: 637 миллион евро

Энг қимматбаҳо ўйинчиси: Фрэнки Де Йонг (Барселона) – 90 млн. евро

Ўртача нарх: 24,50 миллион евро

Таркибнинг ўртача ёши: 27,2

9. Хорватия миллий жамоаси

Таркибнинг умумий баҳоси: 375,80 миллион евро

Энг қимматбаҳо ўйинчиси: Матео Ковачич – 45 млн. евро

Ўртача нарх: 14,45 миллион евро

Таркибнинг ўртача ёши: 27,8

10. Туркия миллий жамоаси

Таркибнинг умумий баҳоси: 325 миллион евро

Энг қимматбаҳо ўйинчиси: Чағлар Суюнжу – 45 млн. евро

Ўртача нарх: 12,50 миллион евро

Таркибнинг ўртача ёши: 25

Евро-2020нинг иштирокчи миллий жамоалари таркиби трансфер баҳоси:

Теглар

Ўхшаш янгиликлар