O'zbek Ўзбекча
Нойер — Германия миллий жамоасида 100та ўйин ўтказган биринчи дарвозабон
Сешанба, 08 Июн
723

Германия миллий жамоаси ўртоқлик баҳсида Латвияни (7:1) йирик ҳисобда мағлуб этди. 

Ушбу баҳсда Мануэль Нойер миллий жамоадаги 100-ўйинини ўтказиб, Германия тарихида ушбу маррани забт этган биринчи дарвозабонга айланди. 

Беллашувдан аввал жамоадошлари Нойерни табриклашди. 

«Бавария» посбонидан ташқари Германия миллий жамоасида фақат 12 футболчи 100тадан ортиқ ўйин ўтказган. Рекордчи Лотар Маттеус саналади — 150.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар