Ўзбекистон — Сингапур баҳсини баҳрайнлик ҳакам бошқаради
Душанба, 07 Июн
3588

Бугун, 7 июнь куни Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Сингапурга қарши тўқнаш келади.

Саудия Арабистонидаги «Қирол Фаҳд» стадионида бўлиб ўтадиган баҳсни баҳрайнлик ФИФА рефериси Али Ҳасан Абдулнаби Алсамаҳижи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюрти Навоф Шаҳин Муса ҳамда суриялик Фади Маҳмуд ёрдамлашишади.

ЖЧ-2022 ва ОК-2023 қўшма саралаш босқичи
Ўзбекистон — Сингапур
7 июнь, 23:00

Бош ҳакам: Али Абдулнаби Алсамаҳижи (Баҳрайн)
Ён ҳакамлар: Навоф Шаҳин Муса (Баҳрайн), Фади Маҳмуд (Сурия)
Захира ҳаками: Муҳаммад Абдулла (БАА)
Ҳакамлар назоратчиси: Умар Муса Абу Лум (Иордания)
Беллашув комиссари: Асеп Сапутра (Индонезия)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар