O'zbek Ўзбекча
Манба: Вейналдум «ПСЖ»га ўтади. Франция клуби «Барса»дан кўпроқ маош таклиф қилди
Якшанба, 06 Июн
3743

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум «Барcелона»га ўтиш фикридан қайтди, дея хабар бермоқда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо.

Манбанинг ёзишича, нидерландиялик яримҳимоячи учун курашга қўшилган «ПСЖ» «Барселона»дан икки баробар кўпроқ маош таклиф қилгач, Вейналдум эркин агент сифатида Париж клубига ўтишга қарор қилган. Томонлар 2024 йилга қадар белгиланган шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган. 

Қайд этилишича, парижликлар бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг Жоржиньога бир неча марта қўнғироқ қилгани ҳам футболчининг қарорига таъсир қилган. Каталония клуби молиявий ҳолати сабабли навбатдаги таклифни юбормоқчи эмас.

Маълумот учун, Вейналдум АПЛ жорий мавсумида 38 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол муаллифига айланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар