ЖЧ-2022 саралаши. Жанубий Корея Туркманистонни йирик ҳисобда мағлуб этди
Шанба, 05 Июн
10178

ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи доирасида Жанубий Корея миллий жамоаси Туркманистонга қарши майдонга тушди.

«H» гуруҳи доирасидаги баҳсда Жанубий Корея Туркманистон миллий жамоаси дарвозасига жавобсиз 5та гол йўллаб, гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олди.

Корейслар 4 ўйиндан кейин 10 очко билан пешқадамга айланган бўлишса, Ливан тўплар нисбатига кўра 2-ўриндан жой олган. Қўшниларимиз ҳисобида эса 6 очко бўлиб, 3-ўриндан жой олган. Гуруҳдаги Шимолий Корея жамоаси ўйинлари бекор қилинганини инобатга олсак, Туркманистон гуруҳдан чиқиш имкониятини батамом йўқотди.

Гуруҳ ғолиби 13 июнь кунги Жанубий Корея – Ливан баҳсидан кейин маълум бўлади.

ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи.
5 июнь (шанба)
Жанубий Корея - Туркманистон 5:0
Голлар
: Хван Ий Жо (10), Нам Таэ Хи (45+2), Ким Йонг-Гвон (57), Квон Чан Хун (63), Хван Уй Жо (73).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар