O'zbek Ўзбекча
Вейналдум учун курашда «Барселона»га рақобатчи пайдо бўлди
Шанба, 05 Июн
9658

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдумнинг трансфер масаласи яқин соатлар ичида ҳал бўлади, деб хабар беради журналист Фабрицио Романо.

«Барселона» Вейналдумнинг якуний қарорини кутяпти. Футболчи яқин соатлар ичида келажаги борасидаги қарорни маълум қилади. Каталонияликлар аллақачон футболчи учун тиббий текширувларни режалаштириб қўйишган. Клуб нидерландиялик хавбек билан келгуси ҳафтадаёқ 2024 йилгача шартнома имзоламоқчи. 

Ўз навбатида, «ПСЖ» 30 ёшли ярим ҳимоячига «Барса»дан кўпроқ маош таклиф қилишга тайёр. Париж клуби ҳам футболчининг қарорини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вейналдумнинг «Ливерпуль» билан шартномаси шу йилнинг 30 июнь санасида ўз ниҳоясига етади ва яримҳимоячи янги жамоасига эркин агент сифатида ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар