Аллегри «Ювентус»га беш футболчини чақирмоқчи. Улар орасида Погба ва Пьянич ҳам бор
Шанба, 05 Июн
11151

«Ювентус» бош мураббийлигига қайтган Массимилиано Аллегри Турин клубига қайси футболчиларни чақирмоқчи экани маълум қилинди.

Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, Аллегрининг шорт-листидан Мауро Икарди («ПСЖ»), Душан Влахович («Фиорентина»), Миралем Пьянич («Барселона»), Поль Погба («Манчестер Юнайтед») ва Мануэль Локателли («Сассуоло») сингари ўйинчилар жой олган. Италиялик мураббий Пьянич ва Погба сингари собиқ шогирдларини Туринга қайтаришни истамоқда.

Шунингдек, клуб «Марсель»да тўп сураётган Аркадиуш Милик ва Мемфис Депайни ҳам ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Депай «Барселона»га ўтмаса, Турин жамоаси сафига ўтиши кутилмоқда.

Аввалроқ, «Юве» Роналду билан хайрлашмоқчи экани, португалиялик ҳужумчи Аллегрининг режаларидан ўрин олмагани ҳақида хабар берилгач, «МЮ» Погбани Роналду билан алмашишга тайёрлиги ҳақида айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар