O'zbek Ўзбекча
Германия футболчилар уюшмаси талқинига кўра Бундеслиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси ва рамзий жамоаси эълон қилинди
Жума, 04 Июн
4690

Германия футболчилар уюшмаси «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскини якунланган мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топди. 

Бундеслигада 41та гол билан тўпурар бўлган польяк 75,9% овоз олди. У «Боруссия» Д форварди Эрлинг Ҳоланд (7,1%) ва жамоадоши Томас Мюллерни (3,5,%) ортда қолдирди. 

Мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси сифатида «Боруссия» Д хавбеки Жуд Беллингем (24,1,%) эътироф этилди. Инглиз футболчиси «Бавария» яримҳимоячиси Жамол Мусиаладан (19,9%) кўпроқ овоз олди.

«Айнтрахт»да ишлаган ва янги мавсумда «Боруссия» Мёнхенгладбахни бошқарадиган Ади Ҳюттер (34%) энг яхши мураббий деб топилди. У «Бавария»ни чемпион қилган Ҳанси Фликни (29,1%) ортда қолдирди.

Мавсумнинг рамзий жамоасидан қуйидаги футболчилар ўрин олди:

Дарвозабон: Мануэль Нойер («Бавария»).

Ҳимоячилар: Альфонсо Дэвис, Давид Алаба (иккаласи – «Бавария»), Дайо Упамекано («Лейпциг»), Матс Ҳуммельс («Боруссия» Д).

Яримҳимоячилар: Филип Костич («Айнтрахт»), Томас Мюллер, Йозуа Киммих, Леон Горетцка (ҳаммаси – «Бавария»).

Ҳужумчилар: Роберт Левандовски («Бавария»), Эрлинг Ҳоланд («Боруссия» Д).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар