Суперлигада май ойининг энг яхшилари аниқланди
Чоршанба, 02 Июн
2721

Ўзбекистон чемпионатида май ойининг энг яхшилари аниқланди. 

Энг яхши футболчи сифатида «Пахтакор» ҳужумчиси Драган Черан эътироф этилди. «Шерлар» форварди ўтган ойда 3та ўйинда 3та гол урди. 

Энг яхши мураббий деб «Сўғдиёна» устози Улуғбек Бақоев топилди. Жиззах клуби унинг қўл остида май ойидаги 3та баҳсда ҳам ғалаба қозонди.

«Машъал» яримҳимоячиси Сардор Абдураимовнинг ОКМК (2:1) дарвозасига киритган тўпи эса ойнинг энг чиройли голи деб топилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар