«Барселона» яна бир ҳимоячини сафига қўшиб олди
Чоршанба, 02 Июн
11934

«Барселона» қанот ҳимоячиси Эмерсонни «Бетис»дан қатйарди.

Ушбу футболчини «Барселона» 2019 йил январида «Атлетико Минейро»дан 12 млн евро эвазига харид қилганди. Уч томонлама келишувда «Бетис» ҳам иштирок этган, бу жамоа футболчини икки мавсумга ижарага олганди.

Якунланган мавсумда ушбу ҳимоячи Ла Лиганинг 38 ўйинида иштирок этиб, икки гол урди ва тўртта голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 25 млн еврога баҳолайди.

Аввалроқ «Барселона» «Манчестер Сити»дан марказий ҳимоячи Эрик Гарсияни эркин агент сифатида сафга қўшиб олгани хабар қилинганди. 20 ёшли футболчи каталонияликлар клуби билан 2025/2026 йилги мавсум якунига қадар шартнома тузган. Унинг «Барселона» билан шартномасида 400 млн евро миқдорида бадал пули кўрсатилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар