«Реал» собиқ мураббийи билан музокаралар олиб бормоқда
Сешанба, 01 Июн
16393

«Реал» Зинедин Зидан истеъфога чиққач, жамоа бош мураббийлиги учун номзодлар қидиришда давом этмоқда. 

Ҳозирда мадридликлар шорт-листидан «Эвертон»да ишлаётган Карло Анчелотти, «Интер»ни тарк этган Антонио Конте ва «Кастилья» бош мураббийи Рауль Гонсалес ўрин олган.

Cadena SER'нинг таъкидлашича, 4 кун аввал «Реал» ва Анчелотти ўртасида музокаралар бошланган. «Эвертон» аллақачон янги мураббий қидиришни бошлаб юборган. 

61 ёшли италиялик мутахассиснинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йил ёзигача мўлжалланган. 

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти 2013 йилдан 2015 йилгача ҳам «қироллик клуби»ни бошқарган. Унинг қўл остида жамоа Чемпионлар Лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Испания Кубоги ва Суперкубогида ғолиб бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар