Леонардо Почеттинонинг «ПСЖ»ни тарк этиши борасидаги хабарларни рад этди
Душанба, 31 Май
3776

«ПСЖ» спорт директори Леонардо бош мураббий Маурисио Почеттинонинг Париж клубидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. 

«Почеттино «ПСЖ» билан 2 йиллик шартномага эга. У билан ишлашдан мамнунмиз», — дея Леонардонинг сўзларини келтиради Goal.

Аввалроқ аргентиналик мутахассис Париж клуби раҳбариятидан шартномани муддатидан бекор қилишни сўрагани хабар қилинганди. Мураббийга «Реал» ва собиқ жамоаси «Тоттенҳэм» даъвогар.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар