Кунде «Севилья»ни тарк этмоқчилигини маълум қилди
Душанба, 31 Май
5368

«Севилья» ҳимоячиси Жюль Кунде испан клубига ўтганидан афсусланмаслигини, аммо бундан ҳам юқори даражали клубда ўйнашни исташини айтди. 

«Севилья»га ўтиш ўйинимни ривожлантириш учун энг яхши вариант эди. Танловимдан афсусланмайман. Катта клубда ўйнадим, аммо бундан ҳам юқори даражали жамоада ўйнашни хоҳлардим. Келажакда нима бўлишини кўрамиз», — дея Кунденинг сўзларини келтиради Telefoot. 

Аввалроқ «Реал» Кунде билан музокаралар олиб бораётгани, шунингдек, «МЮ» франциялик 22 ёшли ҳимоячига 70 млн евро таклиф қилишга тайёрлиги хабар қилинганди. Футболчининг андалусияликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар