«Реал»нинг фақат бир футболчиси ижтимоий тармоқларда Зиданнинг кетишига муносабат билдирмади
Якшанба, 30 Май
20703

Зинедин Зидан «Реал» бош мураббийлигидан истеъфога чиққач, ўтган мавсумни Мадрид клубида ўтказган футболчилардан фақат Иско ижтимоий тармоқларда франциялик мутахассиснинг кетишига ҳеч қандай муносабат билдирмади.

Қолган ўйинчилар миннатдорчилик сўзлари билан постлар жойлаштиришди. Ҳатто ўтган мавсумда атиги 680 дақиқа ўйнаган ҳужумчи Мариано Диас, бир баҳсда майдонга тушган дарвозабон Андрей Лунин ҳам Зиданга раҳмат айтишди.

Аввалроқ Иско Зидан билан ёмон муносабатда эканлиги хабар қилинганди. Яримҳимоячи якунланган мавсумда 1092 дақиқа ҳаракат қилди, 29та ўйинда майдонга тушди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар