O'zbek Ўзбекча
«Кёльн» ўтиш ўйинида ғалаба қозониб, Бундеслигада қолишни уддалади
Шанба, 29 Май
2192

Германияда Бундеслигага ўтиш ўйини бўлиб ўтди. Унда юқори дивизионда 16-ўринни эгаллаган «Кёльн» иккинчи дивизионда 3-поғонадан ўрин олган «Ҳольштайн Киль»ни меҳмонда тор-мор этди ва Бундеслигада қолишни уддалади. Эътиборлиси, «Кёльн» ўз майдонида минимал ҳисобда ютқазиб қўйганди. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача иккинчи дивизиондан «Бохум» ва «Гройтер Фюрт» жамоалари юқори дивизонга йўлланма олганди. «Шальке» ва «Вердер» эса Бундеслигадан тушиб кетганди. 

Бундеслига. Ўтиш ўйини
Ҳольштайн Киль — Кёльн 1:5

29 май, «Ҳольштайн»
Голлар: Ли Че Сон (4) — Ҳектор (3), Андерссон (6, 13), Чихос (39), Схири (85).
Ҳольштайн Киль – Гелиос, Лоренц (Меес, 46), Коменда (Киркесков, 63), Валь, Билер, Мефферт, Ли Чэ Сон, Бартельс, Порат (Гирт, 46), Нойманн, Резе (Авуку, 80).
Кельн – Ҳорн, Ҳорн (Якобс, 46), Борнаув (Хорхе Мере, 46), Эхизибуэ, Чихос, Дуда (Майер, 63), Вольф (Тиьлман, 72), Схири, Ҳектор, Кайнц, Андерссон (Дрекслер, 76).
Биринчи ўйин — 1:0.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар