Аллегрининг «Ювентус»даги маоши маълум бўлди
Жума, 28 Май
1094

Тез орада расман «Ювентус» бош мураббийига айланиши кутилаётган Массимилиано Аллегрининг шартномаси шартлари маълум бўлди.

Италиялик инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Аллегри Турин клуби билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаган. Унга кўра, 53 ёшли италиялик мутахассиснинг йиллик маоши 9 миллион еврони ташкил этади. 

Массимилиано бунгача 2014-2019 йиллар давомида «Ювентус» бош мураббийи сифатида фаолият юритиб, 11та соврин, шу жумладан 5 карра А Серия чемпионлигини қўлга киритганди. Унинг қўл остида Турин клуби икки марта Чемпионлар лигаси финалига чиқиб, «Барселона» ва «Реал»га мағлубиятга учраганди.

Эслатиб ўтамиз, бир йиллик фаолиятидан кейин бугун, 28 май куни Андреа Пирло «Ювентус» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар