Зидан ўрнига «Реал» бош мураббийлигига асосий даъвогар маълум қилинди
Пайшанба, 27 Май
18586

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино «Реал» клуби нишонига айланган.

Goal’нинг хабар беришича, Мадрид клуби аргентиналик 49 ёшли мутахассисни Зинеддин Зидан ўрнига бош мураббийликка таклиф этмоқчи. «Реал» дастлаб Массимилиано Аллегрига таклиф билан чиққан, бироқ италиялик мураббий «Ювентус»дан тушган таклифга розилик берган. 

Қайд этилишича, «Реал» бош мураббийига айланиши мумкин бўлган номзодлар орасида «Интер»ни тарк этган Антонио Конте ва «Реал» афсонаси Рауль ҳам бор, аммо асосий даъвогар сифатида Почеттино номзоди кўрилмоқда.

Аввалроқ, Маурисио «Реал»да ишлаш истагини яширмаган бўлса-да, «Пари Сен-Жермен» ўз мураббийини осонлик билан қўйиб юбормайди. У амалдаги шартномани бекор қилиш учун парижликларга катта миқдорда товон пули тўлашига тўғри келади. Шу масалада «Реал» вакиллари тез орада «ПСЖ» спорт директори Леонардо билан учрашмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Почеттинони «Тоттенҳэм» клуби ҳам Лондонга қайтаришни истаётгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар