Ўзбекистон миллий жамоаси Туркманистонга қарши ўйин ўтказади. Баҳс меҳмонларнинг талаби билан ёпиқ тарзда ўтказилади
Чоршанба, 26 Май
4666

Ўзбекистон миллий жамоаси Дубайда ўтадиган сўнгги тайёргарлик босқичи олдидан бугун, 26 май куни Туркманистон миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади, дея хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

«26 май куни Ўзбекистон миллий жамоаси сафар олдидан Туркманистон миллий жамоаси билан назорат учрашуви ўтказади. Ўйин Туркманистон тарафининг талабига биноан барча учун тўлиқ ёпиқ тарзда бўлиб ўтади», - дейилади ЎФА хабарида.

Қайд этилишича, ўйинга фақатгина икки миллий жамоа расмийлари киритилади. Учрашувнинг вақти ва қайси стадионда ўтказилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Ўзбекистон миллий жамоаси 29 май куни Дубайда Австралия миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1 июнь куни Саудия Арабистонига етиб боради.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистонида марказлашган турнир бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий жамоаси Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони жамоаларига қарши ўйинларда кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Ушбу ўйинларнинг бошланиш вақтлари ҳамда қабул қиладиган стадионлар билан танишинг. Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган:

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. D гуруҳи
7 июнь. Ўзбекистон – Сингапур. 23:00
11 июнь. Яман – Ўзбекистон. 23:00
15 июнь. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. 23:00.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси 5 ўйиндан кейин гуруҳда Саудия Арабистондан кейинги 2-ўринда бормоқда. Вадим Абрамов шогирдлари ҳисобида 9 очко мавжуд.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар