O'zbek Ўзбекча
Вейналдум Ла Лига гранди билан 3 йиллик шартнома имзолайди
Сешанба, 25 Май
13077

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум янги мавсумни Ла Лигада бошлаш арафасида турибди.

Sky Sport Italia’нинг ёзишича, нидерландиялик футболчи «Ливерпуль»дан эркин агент сифатида «Барселона»га ўтади. Каталония клуби бош мураббийи Роналд Куман ва жамоа сардори Лионель Месси Вейналдумнинг «Барса»га ўтишини маъқуллаган.

Қайд этилишича, нидерландиялик 30 ёшли яримҳимоячи «Барселона» билан 3 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. Жоржиньонинг ливерпулликлар билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.

Аввалроқ, футболчининг агенти Каталонияда бўлиб, клуб раҳбарияти билан музокара ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Вейналдум АПЛ жорий мавсумида 38 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар