«Реал» Ҳоланд ва Мбаппе трансферига пул топиш учун 3 ўйинчисини сотишга тайёр
Сешанба, 25 Май
16619

«Реал» ёзги трансферлар ойнасида яримҳимоячилар Эден Азар ва Гарет Бэйлни сотишга тайёр,  деб ёзади Sky Sports. 

Мадрид клуби ушбу футболчилар, шунингдек, «Айнтрахт»да ижарада ҳаракат қилаётган ҳужумчи Лука Йовичга бўладиган таклифларни кўриб чиқади.

«Реал» футболчиларини сотиш орқали «Боруссия» Д форварди Эрлинг Ҳоланд ва «ПСЖ» вингери Килиан Мбаппе трансферига пул топмоқчи.

Азар бу мавсумда Ла Лигада 14та ўйинда 3та гол урди, «Тоттенҳэм»да ижарада ҳаракат қилган Бэйл эса АПЛда 20та ўйинда 11та тўп киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар