Ҳанс-Дитер Флик Евро-2020дан кейин Германия миллий жамоаси бош мураббийига айланади
Сешанба, 25 Май
2121

Немис футбол иттифоқи (DFB) «Бавария»ни тарк этган Ҳанс-Дитер Флик Евро-2020дан кейин Германия миллий жамоаси бош мураббийига айланишини эълон қилди.

Аввалроқ, Европа чемпионатидан кейин Йоаҳим Лёв Германия миллий жамоаси билан хайрлашишини эълон қилганди. Евро-2020 баҳсларидан кейин Флик миллий жамоани қабул қилиб олади. Томонлар 2024 йилга қадар шартнома имзолаган.

Флик 2019 йилда «Бавария» бош мураббийига айланиб, Мюнхен клуби унинг қўл остидаги дастлабки мавсумда Бундеслига, Германия кубоги ва Чемпионлар лигасида зафар қучиб, требл қайд этганди. Жорий мавсумда ҳам «Бавария» Германия чемпионатида тенгсиз бўлди.

Маълумот учун, Германия миллий жамоаси Евро-2020 гуруҳ босқичида Франция, Португалия ва Венгрияга қарши майдонга тушади. Қитъа чемпионати 11 июнь кунидан старт олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар