Руди Гарсия «Лион»дан кетишини эълон қилди
Душанба, 24 Май
2323

«Лион» бош мураббийи Руди Гарсия жамоани тарк этади.

57 ёшли мутахассис Франция чемпионатининг сўнгги туридан ўрин олган «Ницца»га (2:3) қарши баҳсдан сўнг кетишини эълон қилди. 

«Жуда хафамиз. Шунчаки даҳшатли сценарий. Бу – «Лион»даги сўнгги ўйиним. Жамоани Чемпионлар Лигасига олиб чиқишни хоҳлагандим. Саргузашт ўз якунига етди», – дейди мураббий.    

«Лион» 4-ўринни эгаллади ва ЕЧЛга чиқа олмади. Жамоа келаси мавсумда Европа Лигасида қатнашади.

Руди Гарсия «Лион»ни 2019 йилдан бери бошқараётганди. Клуб унинг қўл остида 2019/20 йилги мавсумда ЕЧЛ яримфиналигача етиб борди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар